Лойиха_Фундаментал_23.12.20

Слайд 2

Лойиҳа тўғрисида қисқача маълумот

Лойиҳа тўғрисида қисқача маълумот

Слайд 3

Лойиҳанинг қисқача аннотацияси

ЎзР Президентининг 2020 йил 2 мартдаги “2017-2021 йилларда ЎзРни

Лойиҳанинг қисқача аннотацияси ЎзР Президентининг 2020 йил 2 мартдаги “2017-2021 йилларда ЎзРни
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” ПФ-5953-сонли Фармони 17 бандида хорижий экспертлар иштирокида маълумотлар ҳақидаги фан, улкан маълумотлар, сунъий интеллект каби йўналишларда кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш белгиланган.
Ҳозирги кунда иқтисодиётнинг барча соҳа ва тармоқларида “Буюмлар интернети” (Internet of things), “Катта ҳажмли маълумотлар” (Big data), “Сунъий интеллект” (Artificial intelligence) каби замонавий рақамли технологияларнинг кенг тадбиқ қилинишга катта зарурат мавжуд.
Тақдим этилаётган лойиҳа клеткали автоматлар назариясини ривожлантиришга бағишланган бўлиб, улкан ҳажмли ва катта ўлчовли белгилар фазосида маълумотларга ишлов бериш муаммосини ҳал қила оладиган клеткали автоматлар алгоритмларининг янги моделлари ва усулларини ишлаб чиқиш ва тадқиқ этишга қаратилган.
Катта ҳажмли маълумотларни таҳлил қилиш ва қайта ишлаш бўйича илмий-тадқиқот йўналишларининг яна бир муҳим жиҳати замонавий рақамли технологиялар ва рақамли иқтисодиёт соҳасида кадрлар тайёрлаш ҳамда илмий мактаб яратишга асос бўлади.

Слайд 4

Лойиҳани амалга ошириш босқичлари

Лойиҳани амалга ошириш босқичлари

Слайд 5

Лойиҳанинг аҳамияти ва долзарблиги


Илмий аҳамияти: Клеткали автоматлар асосида катта

Лойиҳанинг аҳамияти ва долзарблиги Илмий аҳамияти: Клеткали автоматлар асосида катта ҳажмли маълумотларни
ҳажмли маълумотларни таҳлил қилиш ва қайта ишлов беришнинг илмий асосларини ривожлантириш ҳисобланади;
Долзарблиги: Клеткали автоматлар назарияси катта ҳажмли маълумотларни таҳлил қилиш ва қайта ишлаш учун асосий методлардан бири ҳисобланиб, ахборот-технологиялари, статистика, тиббиёт, молия тизими, ишлаб чиқариш каби инсон фаолиятининг кўплаб соҳаларини оптималлаштириш учун ҳизмат қилади;
Катта ҳажмли маълумотларни таҳлил қилиш ва қайта ишлаш бўйича илмий-тадқиқот йўналишларининг яна бир муҳим жиҳати замонавий рақамли технологиялар ва рақамли иқтисодиёт соҳасида кадрлар тайёрлаш ҳамда илмий мактаб яратишни йўлга қўйишдан иборат бўлади.

Слайд 6

Лойиҳанинг илмий янгилиги

Фундаментал лойиҳанинг илмий янгилиги ва амалга ошириш жараёнида қуйидаги

Лойиҳанинг илмий янгилиги Фундаментал лойиҳанинг илмий янгилиги ва амалга ошириш жараёнида қуйидаги
натижаларга этишиш режалаштирилган:
Клеткали автоматларни қўллаш натижасида катта ҳажмли маълумотларни таҳлил қилиш ва қайта ишлов бериш масаласини ҳал қилиш учун таклиф қилинаётган ёндашувлар ҳисобланади.
Ушбу ёндашувни амалга ошириш учун қуйидаги бир қатор назарий масалалар ҳал қилинади:
Катта ҳажмдаги маълумотларни таҳлил қилиш ва уларнинг хусусиятларини ўрганиш;
Катта ҳажмли маълумотлар алгебраси хусусиятларини ўрганиш;
Клеткали автоматлар ёрдамида катта ҳажмдаги маълумотларни таҳлил қилиш ва қайта ишлаш алгоритмларини ишлаб чиқиш;
Клеткали автоматлар ёрдамида катта ҳажмдаги маълумотларни таҳлил қилиш ва қайта ишлаш учун тузилган алгоритмларнинг усул ва моделлари яратиш;
Ишлаб чиқилган усул ва моделлардан келгусида амалий ва инновацион лойиҳаларни бажаришда фойдаланиш мумкин бўлади.
Кутилаётган натижаларни олиш имконияти лойиҳа ижрочилари учун мавжуд бўлган илмий асослар билан белгиланади.

Слайд 7

Лойиҳанинг қисқача мазмуни

Тадқиқот муаммосининг ҳозирги ўрганилиш ҳолати (жаҳон тажрибаси):
Ривожланган давлатлар

Лойиҳанинг қисқача мазмуни Тадқиқот муаммосининг ҳозирги ўрганилиш ҳолати (жаҳон тажрибаси): Ривожланган давлатлар
(АҚШ, Япония, Жанубий Корея, Хитой, Россия) даги йирик компания ва ташкилотларда маълумотларни таҳлил қилиш ва қайта ишлаш бўйича бир қанча метод ва моделлардан фойдаланиб келинмоқда. Ҳозирги кунда республикамизда кичик ва ўрта бизнес ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларига ҳам ушбу йўналиш жадаллик билан кириб келмоқда. Бироқ хорижда ишлаб чиқилган аналогларни ҳарид қилиш ва техник жиҳатдан бошқариш жуда қиммат ва баъзан имконсиз ҳисобланади.
Лойиҳани амалга ошириш натижасида ишлаб чиқилиши режалаштирилган маҳсулот:
Лойиҳани амалга ошириш натижалари келгусида “Катта ҳажмли маълумотларни таҳлил қилиш ва қайта ишлов беришнинг алгоритмик ва дастурий таъминотини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳани тайёрлаш ва амалга оширилиши учун илмий асос сифатида фойдаланилади. Ушбу амалий лойиҳани амалга ошириш натижалари бўйича тайёр дастурий маҳсулот яратиш ва тижоратлаштиришга қаратилган инновацион ишланмалар лойиҳаси тайёрланади.

Слайд 8

Лойиҳадан кутилаётган натижалар ва уларнинг аҳамияти

Лойиҳадан кутилаётган натижалар ва уларнинг аҳамияти

Слайд 9

Лойиҳа бўйича режалаштирилаётган харажатлар (минг сўмда)

Лойиҳа бўйича режалаштирилаётган харажатлар (минг сўмда)